Жиззахда юк поезди юк машинаси билан тўқнашди
Тўқнашув натижасида поезд издан чиқиб кетган. Юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «У.Хотамов» МФЙ ҳудудида юк поезди ва юк машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлди.
Жиззах-2 ва Чаманзор темирйўл бекатлари оралиғининг 3 550-километрида ҳаракатланиб кетаётган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли поезд юк автомобили билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида поезд ўз изидан чиқиб кетиб, ҳаракатдан тўхтаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, воқеа ҳақида Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига 20 октябрга ўтар кечаси, соат 00:25 ларда хабар келиб тушган. Дарҳол воқеа жойига вилоят ФВБнинг қутқарувчилар бўлинмаси юборилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Унга ҳодиса жойида зарурий тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўнг Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.
«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолатга юк машина ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган. Айни пайтда ЙТҲ содир бўлган жойда шикастланган темир йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
- Шу йил январ ойида Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳудудидан ўтган темирйўл кесишмасида Cobalt машинаси ва тепловоз тўқнашган, жароҳат олган ҳайдовчи шифохонага ётқизилганди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

17:03 / 22.05.2025
“Шоҳрух Абдуназаровни мажбурий келтириш тадбирлари амалга оширилмоқда” – Жиззах ИИБ юк машиналари билан боғлиқ фирибгарлик ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда

09:27 / 15.05.2025