ЖЧ-2022. Бразилия мундиални Сербия устидан қозонилган ғалаба билан бошлади

Фото: AFP
Қатарда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 1-тур баҳслари якунига етди.
Чемпионликка даъвогарлардан бири Брализия Ришарлисоннинг дубли эвазига Сербияни мағлубиятга учратди. Ҳужумчи биринчи голда дарвозабондан қайтган тўпни очиқ дарвозага йўллаган бўлса, иккинчисида акробатик зарбаси билан супергол муаллифига айланди.
Гуруҳнинг биринчи ўйинида Швейцария Камерундан минимал ҳисобда устун келганди.
2-тур 28 ноябда бўлиб ўтади — Бразилия Швейцария билан ўйинда плей-офф йўлланмаси соҳибини аниқласа, Сербия ва Камерун ўзаро тўқнаш келишади.
ЖЧ-2022. 1-тур. G гуруҳи
Бразилия — Сербия 2:0
24 ноябр, «Лусайл»
Голлар: Ришарлисон (62, 73).
Бразилия – Алиссон, Данило, Силва, Маркиньос, Сандро, Каземиро, Пакета (Фред, 75), Неймар (Антони, 80), Ришарлисон (Жезус, 79), Рафинья (Мартинелли, 87), Винисиус (Родриго, 76).
Сербия – Милинкович-Савич, Велькович, Миленкович, Павлович, Младенович (Влаҳович, 66), Гудель (Илич, 57), Милинкович-Савич, Лукич (Лазович, 66), Живкович (Радонич, 57), Тадич, Митрович (Максимович, 83).
Огоҳлантиришлар: Павлович (7), Гудель (49), Лукич (64).
Мавзуга оид

02:08 / 03.12.2022
ЖЧ-2022. Бразилия тўплар нисбатига кўра гуруҳда 1-ўринни эгаллади, Швейцария — плей-оффга чиққан сўнгги жамоа

09:36 / 16.11.2021
Сербия футболчилари ЖЧ йўлланмаси учун берилган 1 млн еврони касал болаларга ёрдам берадиган фонд ҳисобига ўтказишди

09:13 / 27.03.2019
Ўртоқлик учрашувлари. Аргентина Марокашни, Бразилия Чехияни мағлуб этди

08:40 / 24.03.2019