Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўз сувости кемалари жойлашувини Россияга атайин кўрсатмоқда
Қўшма Штатлар бу билан ўз ҳарбий флотининг дунёнинг исталган нуқтасида жойлаштира олишини намойиш этяпти.

Фото: Creative Commons
19FortyFive маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ўз сувости кемалари жойлашувини Россияга атайин билдириб қўймоқда.
Вашингтон шу тариқа Хитой, Россия, Эрон ва Шимолий Кореяга атом сувости кемаларини дунёнинг исталган нуқтасига жойлаштириши мумкинлигини кўрсатмоқчи.
10 ноябр куни Ohio тоифасидаги USS Michigan атом сувости кемаси Япониянинг Окинава оролига борди. 1 ноябр куни яна бир Ohio тоифасидаги USS Rhode Island атом сувости кемаси Гибралтарда тўхтади. Бундан олдинроқ, ёзда Rhode Island Шотландиядаги Қироллик денгиз флотининг Clyde базасига сузиб борган эди. Бунга ўхшаш мисоллар шулар билан чекланиб қолмайди.
Ohio тоифасидаги сувости кемалари 20 та Trident II D5 ядровий ракеталари билан жиҳозланган. Улар 14 тагача ядро каллакларини ташувчи қитъалараро баллистик ракеталар билан жиҳозланган.
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

14:57 / 30.07.2025
Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

08:12 / 30.07.2025
Евроиттифоқ АҚШ автомобиллари учун божлар бекор қилинишини тасдиқлади

23:14 / 29.07.2025