Месси Аргентинани чоракфиналга олиб чиқадими, АҚШ яна сенсация қила оладими? Куннинг асосий интригалари
Бугун Қатардаги жаҳон чемпионатида 1/8 финалнинг илк ўйинлари ўтказилади.

Фото: Global Look Press
Нидерландия — АҚШ (Тошкент вақти билан соат 20:00, Sport ва Mahalla телеканаллари)
Чемпионатнинг плей-офф ўйинларини Нидерландия ва АҚШ очиб беришади. Икки жамоа ҳам гуруҳ босқичини мағлубиятсиз ўтказди, аммо Европа вакиллари иккита, америкаликлар фақат битта ғалабали ўйин ўтказган. Умуман олганда, «Апелсинранглилар»нинг мақоми юқорироқ, бу жамоа уч бор жаҳон чемпионатлари финалида иштирок этган. Тўғри, нидерландлар уларнинг барчасида ютқазишган.
Луи ван Гаал шогирдлари гуруҳ босқичида ёрқин ўйин кўрсатишмади, аммо жамоа плей-оффга биринчи ўрин билан чиқди. Жамоада Коди Гакпо ажралиб турибди. «ПСВ» вингери ички чемпионатдаги ёрқин стартдан кейин (барча турнирлар доирасидаги 24 ўйинда 13 гол ва 17 голли узатма) терма жамоада ҳам кучли ўйин кўрсатмоқда: у гуруҳ босқичининг уч ўйинида биттадан гол урди. Навбатда АҚШ термаси, лекин Қатарда америкаликлар ўйиндан гол ўтказишмаган.
Мудофаадаги ишончли ўйинга қарамай, америкаликлар 1/8 финалга қийинчилик билан чиқишди. Биринчи турда уэлсликларга қарши ўйинда ғалабани сақлаб қолишнинг имкони бўлмади, Гарет Бэйл пеналтидан ҳисобни тенглаштирди, Англияга қарши ўйинда эса жамоа ғалаба қозониши мумкин эди, аммо вазиятлардан фойдаланилмади (Кристиан Пулишичнинг зарбаси тўсинга текканди). Қўшма Штатлар якуний турда Эрон устидан ғалаба қозониб (1:0), гуруҳ масаласини ҳал қилди.
Нидерландия ва АҚШнинг бунгача ўтказган барча ўйинлари ўртоқлик мақомида бўлган — биринчи расмий учрашув жаҳон чемпионати плей-оффига тўғри келмоқда. Учрашув ғолиби чоракфиналда Аргентина — Австралия жуфтлиги ғолиби билан рўбару келади.

Фото: Global Look Press
Аргентина — Австралия (Тошкент вақти билан соат 00:00, Sport ва Mahalla телеканаллари)
Биринчи турда Саудия Арабистонидан учралган сенсацион мағлубиятдан кейин Аргентина қайта олди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, бу орқали ўтган сафарги мундиалнинг 1/8 финали ремейки такрорланишидан қутулиб қолди. Ўшанда Жанубий Америка вакиллари турнирнинг бўлажак ғолиблари — французларга мағлуб бўлишганди. Бугун Скалони шогирдлари D гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан — Австралияга қарши баҳс юритади.
«Соккеруз» учун аллақачон турнир муваффақиятли ўтди дейиш мумкин. Австралия термаси тарихда иккинчи бор жаҳон чемпионати плей-офф босқичига ўтди. Гуруҳ босқичида Грэм Арнольд жамоаси мустаҳкам ҳимояга эга Тунисни мағлуб этди (1:0) ва Евро-2020 яримфиналчилари — Даниядан устун келди (1:0). Австралиялик футболчилар биринчи турда Франциядан учралган мағлубиятдан (1:4) тушкунликка тушмади — энди уйда жамоани қаҳрамонлардек кутиб олишади, чунки Австралия охирги бор мундиал 1/8 финалида 16 йил олдин иштирок этган ва ўшанда жамоани афсонавий Гуус Ҳиддинк бошқарганди. 2006 йилда австралияликлар бўлажак ғолиблар — Италияга мағлуб бўлишганди (0:1).
Аргентина учун бу яхши аломат. Лекин улар биринчи навбатда бугун ғалаба қозониши керак бўлади.
Чоракфинал
Бу жуфтликлар ғолиблари 9 декабр куни 1/4 финал доирасида ўзаро тўқнашади — ўйин турнирнинг энг катта стадиони, қарийб 90 минг томошабин сиғадиган «Лусайл»да бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

11:51 / 26.03.2025
Аргентина Бразилияга 4 та гол урди. Месси ва жамоа титулни ҳимоя қилади

14:08 / 03.11.2024
МЛСдаги омадли мавсум, ЖЧ-2026 масаласи ва футболдан кейинги фаолият – Месси Романога катта интервю берди

13:29 / 16.10.2024
Мессида ҳет-трик ва икки узатма, Бразилия ўйнай бошлади. Конмеболда ЖЧ саралаши

09:14 / 15.07.2024