Ўзбекистон | 18:01 / 03.01.2023
19192
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда хорижий корхона ҳанузгача пахта теримини давом эттираётгани маълум қилинди

4 январ кунидан терим давом эттирилиши айтилмоқда.

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида салкам 20 гектар ер майдонидаги пахта терилмай қолиб кетгани айтилган хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, хабарларда айтилган пахта далалари Миришкор туманининг Амир Темур ҳудудида жойлашган “EMG Inter Investment” хорижий корхонасига тегишли.

Хорижий корхона томонидан 2022 йил 30 декабр кунигача далаларда пахта терими амалга оширилган. Байрам кунлари муносабати билан теримни ташкил этиш имконияти бўлмаган.

“Шунингдек, хорижий корхона пахта етиштиришда ўз илмий қарашларига асосланиб иш юритади. 4 январ кунидан бошлаб даладаги пахта терим ишлари давом эттирилишини “EMG Inter Investment” хорижий корхонаси иш юритувчиси маълум қилди”, дейилади муносабатда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда пахта терими одатда сентябр ойи бошидан ноябр ойи охирларигача давом этади.

Мавзуга оид