Россия самолёти маст безори туфайли Урганчга фавқулодда қўнди
«Москва-Гоа» рейсида маст ҳолатдаги йўловчи безорилик қилган. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига топширилган.

Фото: Uzbekistan Airports
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-300 самолёти 18 январ куни соат 20:29 да Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳри халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Москва шаҳридан Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига парвоз қилаётган ҳаво кемаси экипажи маст йўловчининг безорилиги сабабли шундай қарорга келган. Зўравон йўловчи самолётдан тушириб юборилган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига топширилган.
«Яқин соатларда самолёт парвозини давом эттиради», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Таиланд пойтахти Бангкокдан Россия пойтахти Москвага учган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти йўловчининг безорилиги туфайли Самарқандга фавқулодда қўнган эди.
Мавзуга оид

09:14
Тошкентда йигит ўзига таниш қизни калтаклади, мактаблардан бирида эса икки ўқувчи жанжаллашди

11:31 / 26.04.2025
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

00:41 / 26.04.2025
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

13:55 / 25.04.2025