Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz 2022 йилнинг “Медиа лидери” дея эътироф этилди
“Rost24” сайти томонидан ўтказиб келинаётган “Йил танлови-2022”да ғолиблар аниқланди.

28 январ куни Алишер Навоий номидаги кино саройида “Rost24” таҳририяти томонидан ўтказиб келинаётган “Йил танлови–2022” ғолиблари аниқланди.
Унда журналист, блогер ва фаол жамоатчилар талқини, шунингдек, таҳририятнинг ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра бир қатор номинацияларда ғолиблар эътироф этилди.
Жумладан, Kun.uz интернет нашри жамоатчилик талқинига кўра, 2022 йилнинг “Медиа лидери” сифатида ғолибликка муносиб кўрилди.
Танловнинг бош мукофоти – “Йил одами” номинациясида эса ўзбекистонлик ёш шахматчи Нодирбек Абдусатторов ғолиб деб топилди. Овоз беришда иштирок этганларнинг кўпчилиги айнан халқаро гроссмейстерни ғолибликка муносиб топган.
Танловда, шунингдек, “Йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги”, “Йилнинг энг намунали матбуот котиби”, “Йилнинг энг намунали давлат ташкилоти”, “Йилнинг энг намунали жамоат ташкилоти”, “Йилнинг энг фаол депутати”, “Халқнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишдаги ҳиссаси учун” каби қатор номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди.
Маълумот учун, турли йилларда танловнинг “Йил одами” номинациясида собиқ депутат Расул Кушербаев, Сенат раиси Танзила Норбоева ва футболчи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Италиянинг “Рома” клуби аъзоси Элдор Шомуродов ҳам ғолибликка муносиб кўрилган эди.
Мавзуга оид

12:03 / 21.07.2025
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров маънавий зарар тўлайдиган бўлди

20:34 / 30.06.2025
Тошкентда Euronews ваколатхонаси очилди

17:57 / 28.06.2025
Қозоғистонда ОАВ ходимларига байрам муносабати билан 66 та уй топширилди

21:26 / 27.06.2025