Норин дарёси қирғоғи емирилди. Раматов ва Қўлдошев уни мустаҳкамлашга бошчилик қиляпти
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бошчилигида Норин дарёсининг емирилган қисми мустаҳкамланмоқда.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Наманган вилоятининг Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғи емирилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ФВВ ходимлари ФВДТ хизматлари куч ва воситалари билан ҳамкорликда дамбани тиклаш ишларига киришди.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бошчилигида дарёнинг емирилган қисмида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, ушбу тадбирларга 112 та махсус техника воситалари жалб этилган бўлиб, дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида 990 куб метр харсангтош ва 765 куб метр шағал ишлари амалга оширилди.
Вазирлик хабарига кўра, вазият назоратга олинган ва дамбани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча воситалар етказиб берилмоқда.

Мавзуга оид

17:34 / 05.04.2025
Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди

09:32 / 15.03.2025
Сурхондарёда дарёдан қум қазиб олганлар 78 млн сўм тўлайдиган бўлди

09:33 / 24.02.2025
Оҳангарон дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

13:00 / 09.10.2024