Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Акмал Жуманазаров Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Акмал Жуманазаров / Фото: Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Акмал Жуманазаров электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича энергетика вазирининг ўринбосари ҳисобланади.
Мазкур тайинловга қадар Акмал Жуманазаров Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Мавзуга оид

17:42 / 01.07.2025
Ўзбекистонда қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

19:45 / 20.06.2025
Ўзбекистон Россия билан катта АЭС масаласида битим имзолади

16:33 / 06.06.2025
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди

09:02 / 04.06.2025