Бухорода инспекторга пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди
У маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 100 доллар таклиф қилган.
Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро ЙҲХБ инспекторига пора таклиф қилган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Қайд этилишича, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомобил бошқариб, йўл ҳаракати қоидабузарлигини содир этган ҳайдовчи маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига инспекторга 100 доллар миқдорида пора таклиф қилган.
Инспекторнинг ИИБ бошлиғи номига ёзган билдиргиси асосида 2023 йил 6 март куни ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Когон шаҳрида жойлашган автомобил майдончасида фуқаро инспекторга 100 долларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

07:21
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Жэ Ин порахўрликда айбланди

14:29 / 22.04.2025
“Ҳокимнинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этган” – ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимига жавоб қайтарди

10:53 / 22.04.2025