Россия суди болгариялик журналист Христо Грозевни сиртдан ҳибсга олди
У Алексей Навалний жамоаси томонида бир нечта суриштирувларда иштирок этган.

Фото: Getty Images
Москванинг Лефортово суди суриштирувчи журналист, Bellingcat лойиҳаси раҳбари, Болгария фуқароси Христо Грозевни сиртдан ҳибсга олди. У чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322-моддаси, 1-қисми). Агар журналист айбдор деб топилса, икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
«Грозевга нисбатан суд Россия ҳудудига экстрадиция қилинган пайтдан бошлаб ёки Россия ҳудудида ҳибсга олинган пайтдан бошлаб икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади», дейилади суд қарорида.
Христо Грозев The Insider бош муҳаррири Роман Доброхотовнинг чет элга қочишини уюштирганликда айбланмоқда.
Роман Доброхотов 2021 йил сентябрида қидирувга берилган, аввалроқ унга нисбатан ҳам чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун жиноий иш очилган эди. Журналистнинг ўзига кўра, у 2021 йилнинг 31 июлида Россия-Украина чегарасини кесиб ўтган. 2022 йилнинг августида журналист сиртдан ҳибсга олинган.
Христо Грозев Алексей Навалний жамоаси томонида бир нечта суриштирувларда иштирок этган. Жумладан, у 2020 йил август ойида мухолифатчининг заҳарланиши бўйича суриштирув ўтказганлар қаторида эди. Декабрь ойида Россия Ички ишлар вазирлиги журналистни қидирувга берди. Унга нисбатан сохта маълумотларни тарқатгани учун жиноий иш очилгани айтилди.
Мавзуга оид

11:31 / 26.04.2025
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

00:41 / 26.04.2025
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

12:04 / 25.04.2025