Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон темирйўли қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди
Офисда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва амалий бажарилишини тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар мувофиқлаштирилади.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
12 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон темирйўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, транспорт вазири И.Махкамов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири маслаҳатчиси А.Хашимов, «Ўзбекистон темир йўллари» раиси ўринбосари А.Камалов, Покистон элчиси А.Фаруқ, Афғонистон элчиси А.Илмий ва Афғонистон темирйўл бошқармаси раиси Б.Шарофат иштирок этди.
Лойиҳа офисининг ташкил этилишидан мақсад - лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва лойиҳанинг амалий бажарилишини тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштириш.
2023 йил 11–12 май кунлари ушбу темирйўл линиясини қуриш лойиҳасини янада ривожлантириш бўйича навбатдаги уч томонлама музокаралар бўлиб ўтган эди. Унда томонлар лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Мавзуга оид

15:18
Темирйўл инфратузилмаси хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

09:47
Ўзбекистон ва Покистон фуқароларга виза расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради

13:58 / 23.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади

14:16 / 21.07.2025