ЖЧ U-20. Ўзбекистон ёшлар жамоаси 1/8 финалда Исроил билан ўйнайди
Нимчорак финал ўйини 30 май куни бўлиб ўтади.

Фото: ЎФА
Аргентинада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-тур доирасидаги навбатдаги ўйинлардан кейин Ўзбекистон вакилларининг плей-оффдаги илк рақиби маълум бўлди.
С гуруҳида Колумбия Сенегал билан дуранг ўйнади (1:1) ва пешқадам сифатида плей-офф босқичга чиқди. Япония эса 68-дақиқада камчиликда қолган Исроилга ютқазиб қўйди (1:2).
Натижада ушбу гуруҳда 2-ўринни эгаллаган Исроил Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақибига айланди. Жамоалар ўртасидаги беллашув 30 май куни бўлиб ўтади.
А гуруҳида иштирок этган Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки турда мезбон Аргентинага қарши ўйинда ҳисобни очганига қарамай, ютқазди (1:2), кейин Янги Зеландия билан ўйинда 2 тўп фарқи билан ортда бора туриб дурангга эришди (2:2), сўнгги турда эса гуруҳ аутсайдери Гватемалани осонлик билан мағлуб этиб (2:0), кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
Лекин ўша ўйинда ўзбекистонликлар жамоаси сардори Умарали Раҳмоналиев гуруҳ босқичида иккинчи сариқ карточкасини олди ва плей-офф ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди.
D гуруҳида Бразилия Нигерияни мағлуб этди (2:0), Италия Доминикандан устун келди (3:0). Бу гуруҳдан Бразилия, Италия ва Нигерия нимчоракфиналга йўлланма олди.
ЖЧ U-20. 3-тур. 27 май
С гуруҳи
Япония — Исроил 1:2
Голлар: Сакамото (45+1) — Нави (76), Сениор (90+2).
Четлатиш: Бинямин (68).
Колумбия — Сенегал 1:1
Голлар: Кортес (90+5) — Камара (30).
D гуруҳи
Бразилия — Нигерия 2:0
Голлар: Педросо (43), Маркиньос (45+2).
Доминикан — Италия 0:3
Голлар: Казадеи (19, 84), Амброзино (50).
Мавзуга оид

20:58 / 01.04.2025
Аргентина президенти бизнесменлар билан кечки овқатларда учрашиш учун 20 минг долларгача пул олган — Bloomberg

16:53 / 25.03.2025
Хавер Милей холокостдан кейин Аргентинадан бошпана топган нацистларга оид ҳужжатларни махфийликдан чиқаришни буюрди

22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади

16:48 / 21.02.2025