Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ўзбекистоннинг бир қатор маҳсулотларига импорт божини бекор қилди
Божхона тўловларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор, жумладан, шолғомсимон ва узунчоқ пиёз, нўхат, олхўри каби маҳсулотларга нисбатан қўлланади.

Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти қарори асосида Савдо вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистонда етиштириладиган айрим турдаги товарларни импорт қилиш бўйича тариф квоталари қўллаш тўғрисидаги фармойиш ҳукуматнинг расмий нашрида эълон қилинди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Унга кўра, Туркия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган Имтиёзли савдо битими доирасида Ўзбекистонда етиштириладиган бир қатор товарлар импортига қўлланадиган тариф квоталари ўзгартирилди.
Хусусан, ҳужжатда шолғомсимон ва узунчоқ пиёз, нўхат, олхўри каби маҳсулотларга нисбатан божлар бекор қилиниши кўзда тутилган. Кўриб чиқилаётган тариф квоталари доирасида ушбу товарлар учун божхона тўлови нолга тенглаштирилади.
Қарор ва фармойиш 2023 йил 1 июлдан кучга киради.
Мавзуга оид

19:23
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди

18:40 / 26.07.2025
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

08:20 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари Туркиянинг Мерсин вилоятида ишга жойлаштирилади

18:52 / 23.07.2025