Шомуродовга А Серия клуби қизиқиш билдирмоқда
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов янги мавсумни Италиянинг бошқа клубида бошлаши мумкин.

Фото: Getty Images
«RomaPress» хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчисига «Лечче» клуби қизиқиш билдирмоқда. Ўтган мавсум А Серияда 16-ўринни эгаллаган леччеликлар янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини Шомуродов билан кучайтирмоқчи. Ўтиш трансфер орқали амалга ошадими ёки ижара – ҳозирча номаълум.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Шомуродов Жозе Моуриньонинг янги мавсум учун режаларидан ўрин олмаган. Рим клуби Элдор учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Элдорнинг римликлар билан амалдаги келишуви 2026 йилга қадар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Специя»да ўтказиб, бу жамоани А Сериядаги ўрнини сақлаб қолишга ёрдам бера олмади. У 16 ўйинда битта гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди.
Мавзуга оид

20:54 / 10.06.2025
Ўзбекистон ЖЧ саралашини Қатар устидан йирик ғалаба билан якунлади

20:01 / 09.06.2025
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе

20:32 / 06.06.2025
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди

12:26 / 05.06.2025