Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар ташкилотига Тожикистон ва Мўғулистон ҳам таклиф қилиниши мумкин
Ўз низомига кўра ташкилот аҳолиси туркий тилларда сўзлашувчи давлатларни бирлаштиришни назарда тутган бўлса-да, ТДТга секин-аста бу мезонга тўғри келмайдиган давлатларни ҳам таклиф этиш мавзуси кўтарилмоқда. Бу тарзда кенгайиш ташкилотнинг имкониятларига таъсир қилади ва унинг халқаро майдонда позицияси кучайишига олиб келади.

Фото: kapital.kz
Туркия Ташқи сиёсат институти директори Ҳуссайн Боғчи 13 июл куни Хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Марказий Осиё форумида сўзга чиқди. «Тожикистон ва Мўғилистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлиши керак. Ташкилотнинг майдонларида мамлакатлар иқлим, аҳоли ва бошқа соҳаларга доир муаммоларни биргаликда ҳал қилишади», - дея унинг сўзларини келтиради Titus.kz.
«Туркия ташаббуси билан тузилган ТДТ — бу нафақат маданий ва иқтисодий ҳамкорлик дегани. Қозоғистон мана, бу йўлга энди-энди киришмоқда. Мўғулистон ва Тожикистон ҳам ТДТнинг бир қисми бўлиши керак.
Чунки тарихий ўхшашлик, умумийлик бор. Марказий Осиёда иқлим ва аҳоли билан боғлиқ муаммолар вужудга келади. Бошқа таҳдидлар ҳам бор. Биз бу муаммоларни ҳал этиш механизмларини ўйлаб чиқишимиз керак», — деган Боғчи.
Экспертлар ТДТ Тожикистон билан яқинлашаётгани белгиси сифатида Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг жорий йил апрел ойида Тожикистонга қилган ташрифини ҳам кўрсатишмоқда. Алиев ўшанда форс тилли Тожикистонни иқтисодий ва транспорт лойиҳалари орқали ТДТга жалб қилиш учун замин ҳозирлаган.
Мавзуга оид

11:35 / 18.07.2025
Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи ташкил этилади

11:32 / 18.07.2025
Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли моллар олиб келинади

09:46 / 02.07.2025
Ўзбекистон Қирғизистон ва Хитой орқали Мўғулистонга янги савдо йўлини очмоқда

19:40 / 28.06.2025