Эрон прокуратураси собиқ президентга нисбатан жиноий иш очди
Ҳасан Руҳоний иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.

Фото: Anadolu Agency
Эроннинг диний ишлар бўйича махсус прокуратураси собиқ президент Ҳасан Руҳонийга қарши бир неча иш очди. У молия бозоридаги фирибгарликда айбланмоқда, деб хабар берди IRNA.
Эрон суд ҳокимияти расмий вакили Масуд Ситояший сўзларига кўра, Руҳоний суд олдида бир қатор саволларга жавоб бериши керак.
«Эроннинг собиқ президенти, диний унвон ва мартабага эга Руҳонийга нисбатан бир неча иш қўзғатилди. У суд олдида бир қанча саволларга жавоб бериши керак», деди Ситояший.
Унинг қайд қилишича, Руҳонийга нисбатан валюта фирибгарлиги, шунингдек, Эрон фонд бозорига ноқонуний аралашуви бўйича иш қўзғатилган.
Руҳоний 2013 йил августидан 2021 йил августигача Эрон президенти лавозимида ишлади. У икки муддат давлат раҳбарлигига сайланган. Собиқ президентга нисбатан аввал ҳам айблов қўйилган эди. Жумладан, 2021 йил август ойида Мажлис (парламент) аъзолари унинг президентлик давридаги иқтисодий вазият ёмонлашгани сабабли тергов бошлашга ҳаракат қилишган эди.
Мавзуга оид

20:45 / 24.04.2025
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб

23:00 / 21.04.2025
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

22:13 / 21.04.2025
Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди

09:32 / 21.04.2025