Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамаши туманига янги ҳоким тайинланди
Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Туманнинг олдинги ҳокими вазир ўринбосари бўлган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бугун, 18 август куни халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Хуршид Абдукаримович Усмоновни Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Хуршид Усмонов 1979 йил Касби туманида туғилган. Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат техника университети магистратурасини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тамомлаган.
Тайинловга қадар вилоят «Қашқадарё сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қамаши туманига 2020 йил октябридан буён Ботир Тоғаев раҳбарлик қилиб келганди. У 2023 йил августида қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига кўтарилганди.
Мавзуга оид

00:58
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди

14:54 / 01.08.2025
Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистонга прокурор бўлди

19:23 / 31.07.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига янги раҳбар тайинланди

21:13 / 30.07.2025