Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентлар учун мандат эълон қилинди
22 август кечаси Ўзбекистонда ОТМга қабул учун якуний тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтлари, абитуриент ID рақамини юборган ҳолда @edtmmandatbot Telegram боти, рухсатнома QR-коди ҳамда тест натижалари қайдномаси орқали билишлари мумкин.

Фото: KUN.UZ
22 августга ўтар кечаси Ўзбекистонда 2023−2024-ўқув йили учун ОТМга қабулнинг якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бу ҳақда ярим тунда, соат 00:05да эълон берди.
Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.
1. my.uzbmb.uz сайти орқали: my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали: mandat.uzbmb.uz сайтининг «Бакалавр-2023» бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3. SMS хабарнома хизмати орқали: 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
4. Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):
@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot
5. QR-код орқали: абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.
6. Тест натижалари қайдномаси орқали: шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Сайтда натижалар:
- яшил ранг бўлса — давлат гранти;
- сариқ ранг бўлса — тўлов-контракт;
- қизил ранг бўлса — талабаликка тавсия этилмаган бўлади.
Мавзуга оид

21:19 / 28.07.2025
Хусусий университетларга сиртқи таълимга киришнинг айланма йўли пайдо бўлди

13:13 / 24.07.2025
Немис талабалари Ўзбекистон ОТМда амалиёт ўташни бошлайди

17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?

11:09 / 21.07.2025