«Эртага ўзинг бориб, истаган машинани танлайсан». Андижон вилояти ҳокими Ҳебайга автомобил совға қилишини айтди
Суперлига 17-тури доирасидаги «Андижон» - «Олимпик» (2:1) ўйинидан кейин Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов стадионда футболчилар билан ғалабани нишонлаб, гол муаллифига айланган Рубин Ҳебайга исталган автомашинасини бориб танлашини, қолганларга эса «Iphone 14» смартфонлари совға қилинишини айтди.

Фото: championaasia
«Футболчиларга нималарни ваъда қилган бўлсам, ҳаммасини бераман», - деди вилоят ҳокими трибунадаги мухлисларга қарата микрофон билан.
Сўнг майдонда жамоанинг албаниялик легионери Рубин Ҳебайни чақириб, унга эртага автосалонга бориб, исталган автомобилни танлаши мумкинлигини айтди.
«Эртага бориб машинани танласин. Сен машинани орзу қилганмидинг, эртага бориб ўзинг танла. Сен қайсини танласанг, гап бўлиши мумкинмас, берамиз. Қолганларга «Айфон 14», - дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.
Маълумот учун, «Андижон» клуби ушбу ғалаба эвазига 24 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Бир неча ой олдин клубга «UzAuto Motors» бош ҳомийга айлангани хабар қилинган, «Ўзавтосаноат» раҳбари Улуғбек Рўзиқулов «Андижон» жамоаси билан учрашганди.
Мавзуга оид

10:06 / 13.05.2025
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

07:52 / 11.05.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

16:04 / 10.05.2025
Хитой Андижонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин

08:31 / 09.05.2025