Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш тартиби белгиланди
Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади.

Фото: Shutterstock
Ҳукумат қарори билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш (ҳар 3 йилда камида бир марта) Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежи Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.
Шунга кўра, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари малака ошириш муддати келишидан 15 кун олдин Марказга хат юборади.
Марказ хат келиб тушган кундан 5 кун ичида рўйхатдан ўтказувчини малака ошириш курсига қабул қилади ёки уни рад этади.
Ўқув курсларининг энг кўп ҳажми 72 соатни ташкил қилади.
Курслар тамомлангач, рўйхатдан ўтказувчилар тест синовидан ўтказилиб, тестдан муваффақиятли ўтганларга сертификат берилади.
Малака ошириш даврида рўйхатдан ўтказувчиларнинг иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланади.
Бундан ташқари, рўйхатдан ўтказувчилар ҳар 3 йилда бир марта аттестациядан ўтказилади (суҳбат шаклида).
Олий таълимни тугатган ва эгаллаган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича 2 йилдан кам ишлаган бўлса, аттестациядан ўтказилмайди.
Мавзуга оид

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

07:59 / 23.04.2025
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга риэлтор фаолиятига рухсат берилиши мумкин

11:15 / 25.01.2025