Киевда машҳур учувчининг, Петербургда Пригожиннинг дафн маросими. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 552-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Дронлар Псков аэропортига (Россия ва Украина чегарасидан 700 километр масофада) ҳужум қилди. Йирик ёнғин келиб чиққан, камида тўртта Ил-76 самолёти жиддий шикастланган — катта эҳтимол билан, аэропорт ҳудудидаги ёнилғи қуйиш комплекси ёниб кетган.
- Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонида Евгений Пригожинни махфий равишда ва ҳарбий таомилларсиз кўмишди.
- Украин ҳарбийлари Брянск областидаги Климово посёлкасини ўққа тутди. Губернатор Александр Богомазга кўра, ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
- РФ мудофаа вазирлиги илк бор Қора денгизда украинларнинг кемаларга қарши «Нептун» ракетаси тутиб қолингани ҳақида хабар берди. Украинлар 2022 йил апрелида айнан шундай ракеталар билан «Москва» крейсерини чўктириб юборишганди. Вазирлик ҳеч қандай тафсилотларни келтирмаган. Айни вақтда бу маълумотни мустақил манбалар орқали текширишнинг имкони йўқ.
- Россия мудофаа вазирлиги Белгород ва Тула областларида ҳам дронлар ҳужуми қайтарилгани ҳақида хабар берган.
- Дронлар ҳужуми фонида Москва областида кичик авиация парвозлари қоидалари ўзгартирилди. Аҳоли самолётларни дронлар сифатида қабул қилган ва фавқулодда хизматларга шикоят қилган.
Кун кадри. Киевда украиналик учувчининг дафн маросими

Oleg Pereverzev / Global Images Ukraine / Getty Images
Донецк областидаги украин дронлари

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Игор Стрелков Москва судида

Евгений Пригожиннинг дафн маросими
29 август куни Петербургдаги Порохов қабристонида 23 август куни авиаҳалокат оқибатида вафот этган Евгений Пригожиннинг дафн маросими ўтказилди. Маросимда фақат «Вагнер» ХҲК асосчисининг қариндошлари ва яқинлари қатнашди. Пригожинни Россия Қаҳрамони (унга бу унвон 2022 йил июнида берилганди) учун кўзда тутилган ҳарбий тадбирларсиз (ўқ узиш, чест бериш) дафн этишган.

Ольга Мальцева / AFP / Scanpix / LETA

Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA

Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA


Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар