Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон «Очиқ гендер маълумотлари индексида» энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди
Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади.
Ўзбекистон “Очиқ гендер маълумотлари индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди.
Open Data Watch ташкилотининг сўнгги ҳисоботида Ўзбекистон “Очиқ гендер маълумотлари индексида” 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди.
Гендер маълумотлари индекси бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини баҳолайди.
Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади.
Мамлакатда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган.
Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди

18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди

08:00 / 06.02.2025
Январ ойи учун “Палов индекси” эълон қилинди

19:00 / 23.12.2024