Запорижжя АЭС реакторини совутиш учун қудуқларни бурғулаш якунланди — АЭХА
Шундай қилиб, Россия қўшинлари томонидан ишғол қилинган станцияда, жорий йил июн ойида Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлишидан кейин совутиш бакларида сув етишмаслиги муаммоси вақтинча ҳал қилинди.

Фото: Getty Images
Атом энергетикаси халқаро агентлиги (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси сўзларига кўра, Украинадаги Запорижжя АЭС реакторларини совутиш учун зарур бўлган ер ости сувларини қазиб олиш учун ўнта қудуқни бурғулаш ишлари якунланган.
Шундай қилиб, Россия қўшинлари томонидан ишғол қилинган станцияда, жорий йил июн ойида Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлишидан кейин совутиш бакларида сув етишмаслиги муаммоси вақтинча ҳал қилинди.
Энди сув баклари олтита реакторни совутиш учун зарур бўлган 200 куб метрдан ортиқ сув ва ишлатилган ёқилғини қабул қилиши мумкин.
АЭХА экспертлари, шунингдек, Запорижжя АЭС ва унинг атрофидаги ҳудудни текширишни давом эттирмоқда. Улар таъкидлаганидек, станция атрофида оғир қуроллар кузатилмаган. Бироқ, АЭС ҳудудида илгари топилган пиёдаларга қарши миналар ўз жойида қолмоқда.
АЭХА таъкидлаганидек, хавотирнинг сабабларидан бири станцияда малакали кадрларнинг сезиларли даражада етишмаслиги бўлиб қолмоқда, чунки кўплаб ходимлар қуролли можаро бошланиши билан уни тарк этишган.
Мавзуга оид

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

18:00 / 14.06.2025
Зеленский Украина тинчлик учун қандай муросага тайёрлигини айтди

15:47 / 14.06.2025
АЭХА раҳбари ядровий хавфсизликни таъминлаш учун Эронга боришга тайёр

13:18 / 14.06.2025