Протезга кўникаётган украин аскарлари ва Харкив яқинидаги вайроналар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 578-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Курскка шаҳар кунида украин дронлари ҳужум қилди. Биринчи дрон шаҳар марказидаги бинога бориб урилган — Украинадаги манбаларга кўра, бу Россия ФХХнинг регион бўйича бошқармаси биноси ҳисобланади. Курск области раҳбари бинода (у айнан қандай бино ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган) «том бироз шикастланган». Украина томонига кўра, иккинчи дрон нефтни қайта ишлаш заводига зарба берган. Регион расмийлари иккинчи дрон зарбаси тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.
- Флорида губернатори ва АҚШ президентлига республикачиларнинг номзодларидан бири Рон Десантис Украинанинг НАТОга кириши «бизнинг манфаатларимизга мос эмас» деди. У АҚШ агар «можарони тўхтатиш учун барча таъсир ричагларидан фойдаланмаса», Украинага чексиз ёрдам кўрсатмаслиги кераклигини қўшимча қилган.
- «ДНР»да комендантлик соати ва интернет ҳамда телефон мулоқотларидаги хатлар ва хабарларга ҳарбий цензура жорий этилди. Бу айнан қандай ишлаши ФХХнинг ҳудудий бошқармаси ҳамда аннексия қилинган ҳудуднинг алоқа ва ахборот вазирлиги томонидан белгиланиши керак.
- РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия Украинанинг 1991 йилги Мустақиллик декларацияси бандларига кўра ҳудудий яхлистлигини «ҳурмат қилиши»ни билдирди.
Харкив яқинидаги Старий Салтовдаги ҳаёт
Старий Салтов — Харкив областидаги посёлка бўлиб, Россия билан чегарадан тахминан 20 километр масофада жойлашган. Россия армияси уни 2022 йил мартида эгаллаб олганди — икки ой ўтиб бу ер Украина қуролли кучлари назоратига қайтарилади. Оккупация вақтида ва ундан кейин давом этган отишмалар оқибатида Старий Салтовдаги биноларнинг 90 фоизи вайрон бўлган — посёлкани фақат уруш якунланганидан кейин қайтадан тиклаш мумкин.

Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмут яқинидаги украин ҳоспитали

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Киевдаги устахонада Украина қуролли кучлари учун автомобил йиғаётган кўнгиллилар


Лвивда украин аскарларининг реабилитация жараёни
Superhumans — Украинадаги протезлаш, реконструктив жарроҳлик, реабилитация ва урушда жароҳатланган одамларни руҳий қўллаб-қувватлаш маркази. Марказдаги лабораторияда протезлар тайёрланади ва йиғилади, шунингдек, бу ерда реабилитация бассейни ва ҳатто протезлар музейи мавжуд. Клиникадаги барча хизматлар ярадор ҳарбийлар учун текин.

Andrii Nesterenko / Global Images Ukraine / Getty Images

Andrii Nesterenko / Global Images Ukraine / Getty Images

Andrii Nesterenko / Global Images Ukraine / Getty Images

Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

13:37 / 03.05.2025
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди

12:59 / 03.05.2025