Қирғизистоннинг буғдой ва ун экспортини тақиқлаши Ўзбекистон бозорига таъсир кўрсатмайди – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қирғизистон Ўзбекистоннинг буғдой ва дон маҳсулотлари асосий импортёри эмаслиги айтилди.

Фото: Shutterstock
Қирғизистонда буғдой уни ва дони экспортига 6 ой муддатга тақиқ жорий этилди. Мазкур қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, Қирғизистон Ўзбекистоннинг буғдой ва дон маҳсулотлари асосий импортёри эмас.
«Аслида кўп мамлакатлар бу каби усулни қўллаш орқали, ўз мамлакатларидаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва янги ҳосил етишгунига қадар баланс сақлашга ҳаракат қилишади. Қирғизистоннинг буғдой ва дон маҳсулотлари Ўзбекистон бозоридаги экспорт улуши кам бўлгани учун, бозордаги нарх-навога салбий таъсир ўтказмайди, деб ҳисоблаш мумкин», деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Назиров.
Қўшимча қилинишича, ўтган 8 ой давомида Қирғизистондан жами 1,5 минг тонна буғдой Ўзбекистонга импорт қилинган.
Мавзуга оид

21:41 / 25.04.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди

23:58 / 24.04.2025
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди

08:57 / 23.04.2025
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди

20:30 / 17.04.2025