Яна жангга тайёрланаётган Купянск ва Бахмут атрофидаги дрон операторлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 610-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина Россия томонидан таҳдидлар туфайли ғалла ташиш учун фойдаланилган денгиз йўлаги фаолиятини тўхтатди.
- Словакиянинг янги бош вазири Роберт Фицо Братислава бундан буён Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатмаслигини маълум қилди. «10 йил бир-бирини ўлдиргандан кўра, 10 йил тинчлик бўйича музокаралар ўтказган маъқул», — дея ўз позициясини изоҳлаган у.
- Россия ФХХ Твердаги ҳарбий комиссариатда теракт содир этилишининг олди олинганини маълум қилди. Гумонланувчи қўлга олиш чоғида ўлдирилган. Идора версиясига кўра, теракт «украин махсус хизматлари» томонидан уюштирилган, ижрочи эса «мамлакатда тақиқланган украин миллатчи тузилмаси» аъзоси бўлган.
- Украина қуролли кучлари эҳтиёжлари учун криптовалюта орқали ўтказмалар туфайли илк бор Россия фуқароси давлатга хиёнатда айбланди. Айбланувчи — Хабаровск ўлкасида яшовчи Андрей Вечирко. У июн ойидан буён «Лефортово» тергов изоляторида сақлаб турилганди. У умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Купянскдаги ҳаёт
Россия қўшини Харкив областидаги Купянск шаҳрини 2022 йил 27 февралида эгаллаб олганди. Шаҳар стратегик аҳамиятга эга: бу ерда йирик темирйўл тугуни жойлашган, РФ армияси оккупация вақтида ундан жанговар бўлинмалари ва ҳарбий техникаларини Украина ҳудудларига ташишда фойдаланган.
Украина қуролли кучлари Купянскни 2022 йил сентябридаги қарши ҳужум чоғида озод этганди. Ҳозирда Россия қўшини бу йўналишда яна ҳужум қилмоқда ва шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Кенг кўламли урушга қадар Купянскда 27 мингга яқин киши яшаган. 2023 йил апрелига келиб, маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, шаҳарда беш минг киши қолганди. Шаҳардаги маъмурият бинолари ва ўқув муассасаларининг ярми, шунингдек турар жойларнинг бешдан қисми тўлиқ вайрон бўлган.

Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Ed Ram / The Washington Post / Getty Images


Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Бахмут яқинидаги украин дрон операторлари

Vlada Liberova / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

13:37 / 03.05.2025
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди

12:59 / 03.05.2025