Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Бутун дунё бўйлаб одамлар Фаластинни қўллаб акцияларга чиқмоқда. Фотосуратлар
Улар Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда.
11 ноябр куни Лондонда Яқин Шарқдаги уруш бошланганидан буён Фаластинни қўллаб-қувватлаб энг йирик марш ўтказилди. Айрим нашрларга кўра, акцияда юз минглаб кишилар қатнашган. Улар Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилишди, Фаластин томонига кўра, бу ерда 7 октябрдан буён 11 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Шунингдек, АҚШ, Ирландия, Франция, Нидерландия, Белгия, Италия, Яман, Бангладеш ва Покистонда ҳам фаластинликларни қўллаб-қувватлаб йирик намойишлар бўлиб ўтди.
Парижда Фаластинни қўллаб ўтказилган намойиш. 2023 йил 11 ноябр
Luc Nobout / imago images / Scanpix / LETA
Ню-Йорк, АҚШ
Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган намойишчилар Ню-Йоркдаги марш вақтида юк машинаси устига чиқиб олишди. 10 ноябр
Eduardo Munoz Alvarez / AP / Scanpix / LETAТаймс-сквер атрофида фаластинликларни қўллаб-қувватлаб ўтказилган марш
Eduardo Munoz Alvarez / AP / Scanpix / LETAЗамонавий санъат музейи атрофидаги акция иштирокчилари. Музей ходимлари унга «Фаластин озод бўлади» деб ёзишган.
Eduardo Munoz Alvarez / AP / Scanpix / LETAФаластин тарафдори бўлган фаоллар The New York Times газетаси офиси жойлашган бинога кириш қисмига қизил бўёқ сепиб кетишди
Eduardo Munoz Alvarez / AP / Scanpix / LETA