Шавкат Мирзиёев йирик энергетика лойиҳаларига старт берди
Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар - Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради.
Бундан ташқари, минтақада илк бор “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича ўхшаши йўқ корхона ташкил этилмоқда. Бу пилот лойиҳа доирасида биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.
Умуман, ACWA Power компанияси иштирокида Ўзбекистонда 7,5 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Бу лойиҳаларнинг ишга туширилиши 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартириш имконини беради.
Мавзуга оид

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

07:32 / 25.04.2025
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди

08:45 / 21.04.2025
2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди

21:18 / 14.04.2025