Ҳожибой Тожибоев асарларидан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқлар иккита каналга берилди
Улар бундай ҳуқуқларни лицензия шартномаси асосида қўлга киритгани айтилмоқда.

Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқлар «Миллий ТВ» телеканали ва «Ориат Доно» радиосига берилди. Бу ҳақда Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси хабар берди.
«Бадиий сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Энди унинг асарларидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар «Миллий ТВ» телеканали ва «Ориат Доно» радиоси томонидан лицензия шартномаси асосида амалга оширилади. Бу муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишда улкан қадамдир», дейилади хабарда.
Палата лицензия шартномаси қиймати қанча экани ҳақида маълумот бермади.
Шу билан бирга, Палата барча теле ва радиоканалларни республика муаллифлари, шунингдек, хорижий муаллиф ва ижрочилар ҳуқуқларини бузмаслик учун муаллифлик ҳуқуқи эгалари, жумладан, Палата билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузишга чақирди.
Мавзуга оид

16:02 / 04.04.2025
Хонанда Анвар Ғаниев муаллифлик ҳуқуқини бузгани маълум бўлди

11:52 / 22.03.2025
АҚШда суд сунъий интеллект томонидан яратилган асар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаслигини тасдиқлади

20:41 / 16.05.2024
Андижонда “Жаннат оналар оёғи остида” филмидан рухсатсиз фойдаланган проректор жаримага тортилди

13:11 / 30.04.2024