Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси Ғазодаги «гуманитар пауза» узайтирилганини эълон қилди
ҲАМАС оташкесим келишувини бир кунга узайтирилганини тасдиқлади.

Фото: Anadolu Agency
Исроил армияси Ғазо секторидаги «гуманитар пауза» тугашига бир неча дақиқа қолганида узайтирилганини эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Исроил армияси хабарида оташкесим неча кунга узайтирилгани кўрсатилмаган.
«Воситачилар кўмагида маҳбусларни озод қилиш жараёни давом этади ва келишувга кўра ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади», дейилади баёнотда.
Ўз навбатида ҲАМАС «гуманитар пауза» бир кунга узайтирилганини эълон қилди.
Исроил ва ХАМАС ўртасида воситачилик қилаётган Қатар ҳам «гуманитар пауза» узайтирилганини тасдиқлади.
Мавзуга оид

12:11
Дунёдаги энг йирик Норвегия суверен фонди Исроил активларини сотишни бошлади

20:17 / 11.08.2025
Янги Зеландия Фаластин давлатини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

14:24 / 11.08.2025
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи

11:28 / 11.08.2025