Донбасс ўқлар ёмғири остида — шаҳарларда вайронгарчилик ва ёнғинлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 645-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Bloomberg: Володимир Зеленский июндан буён ҳарбий чақириқ ёшини камайтириш тўғрисидаги қонунга имзо чекмай келмоқда. У ҳарбийлар чақирув орқали нимага эришишни кўзлагани, янги чақирилганлар қандай тақсимланиши ва фронтда 21 ой ўтказганлар учун ротация қандай ташкил этилиши бўйича «янада аниқроқ режа» тақдим этилишини истамоқда.
- Украина делегацияси ЕХҲТ йиғилиши вақтида зални тарк этди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўз нутқини тўхтатган ва инглиз тилида шундай деган: «Мени тинч қўйинг, илтимос».
- Россиялик ҳарбийлар Украинага дронлар ва С-300 комплексидан учирилган ракеталар билан ҳужум уюштирди. Донецк областида ҳужум оқибатида ўн киши яраланиб, икки киши вафот этган.
- Украина нашрлари Бурятиядаги темирйўлда Украина хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган портлаш рўй бергани ҳақида ёзди. Юк поезди вагонида ёнғин чиққани ҳақидаги маълумот Шарқий-Сибир транспорт прокуратураси томонидан тасдиқланган.
- Зеленский Украина Донбасснинг оккупация остидаги қисми аҳолисини «руҳан қайтариш», аннексия қилинган Қримдагидан кўра оғир бўлишини тан олди ва буни Донбассда ўн йилдан буён ҳарбий ҳаракатлар кетаётгани билан изоҳлади.
- Ростов областидаги полигонда ўқ-дори тасодифан портлаб кетиши оқибатида Приморе ўлкасидан бўлган 12 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
- Россияда «Олтин граммофон» мукофотини топшириш маросими вақтида саҳнага Украинадаги уруш иштирокчилари чақирилди. Уларга Leopard танки йўқ қилингани учун миллион рубллик сертификатлар топширилган.
Донецк областининг Покровск райони ўққа тутилиши
30 ноябрга ўтар кечаси Россия қўшини Покровск районига олтита ракета билан ҳужум уюштирди, деб хабар берди Украина ИИВ раҳбари Игор Клименко. Снарядлардан бири икки болали оила яшовчи уй ҳовлисига келиб тушган. Зарба натижасида маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, 10 киши яраланган (улардан тўрт нафари болалар). Клименконинг пости эълон қилинган маҳалда яна беш киши харобалар остида қолаётганди.

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк области ҳарбий маъмурияти матбуот хизмати

Украина миллий полицияси матбуот хизмати
Часив Ярдаги вазият

Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Украин ҳарбийлари 30 ноябр куни Донецкка 30 та ракета билан ҳужум уюштирди, деб маълум қилган аннексия қилинган ДХР маъмурияти, жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган. УҚК зарба юзасидан изоҳ бермаган.

Валерий Мельников / Reuters / Scanpix / LETA

Валерий Мельников / Reuters / Scanpix / LETA

Валерий Мелников / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

20:22 / 02.05.2025
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушда қатнашаётганига оид маълумотлар текширилмоқда

19:38 / 02.05.2025
«Москвага аниқ сигнал». Ресурслар бўйича келишув АҚШнинг Украинадаги уруш бўйича риторикасини қандай ўзгартирди?

17:50 / 02.05.2025
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

17:49 / 02.05.2025