Киев атрофидаги ҳимоя тизимлари ва Купянскка борган Зеленский. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 647-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Зеленский украин ва россиялик ҳарбийлар жанг майдонида асирлар алмашинувини амалга оширганини айтди: «Кўпинча ҳарбий асирларни ҳаммага жар солмасдан алмашамиз. Очиғини айтаман — тўғридан тўғри жанг майдонида».
- Украина хавфсизлик хизмати мамлакатнинг собиқ президенти Петро Порошенко Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашмоқчи экани ҳақида хабар берди. Идора хабарига кўра, Россия бу учрашувдан Украинага қарши провокация учун фойдаланмоқчи. 1 декабр куни Порошенко хориж сафарига чиқмоқчи бўлганида чегарадан ўтказишмаганини айтганди.
- Бурятияда Байкал-Амур магистралининг Северомуйск туннелида юк поездида портлаш рўй берди. Украинадаги нашрлар туннелда портловчи қурилма ишга тушгани ва бунинг ортида Украина хавфсизлик хизмати турганини хабар қилганди. Айни вақтга келиб ҳаракат тикланган.
- Эстония бош вазири Кай Каллас РФ фуқаролигини олишга қарор қилган фуқаролар хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги ва улар депортация қилинишини айтди.
- Россия қўшини тунда Украина ҳудудига дронлар ва ракеталар билан ҳужум уюштирди. Украина қуролли кучлари 11 та дрондан 10 таси, шунингдек Х-59 ракетаси уриб туширилгани ҳақида маълум қилган. Одесса областида инфратузилма объекти шикастланган, жароҳатланганлар йўқ.
- Путин РФ армияси сонини 170 минг кишига ошириш тўғрисидаги фармонини имзолади.
- «Медиазона» ва BBC Украинадаги урушда ҳалок бўлган 38 минг россиялик ҳарбий шахсини тасдиқлади.
- Елена Зеленская: «Мен турмуш ўртоғим кейинги муддатга ҳам президент бўлишини хоҳламайман».
Киев остонасидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images



Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Зеленскийнинг фронтга ташрифи
Украина президенти Володимир Зеленский ва мудофаа вазири Рустем Умеров Украина ҚКнинг Харкив области Купянск шаҳри йўналишидаги қўмондонлик пунктига ташриф буюрди — бу шаҳар айни вақтда ҳарбий тўқнашув чизиғидан бир неча километр масофада жойлашган. Ташриф вақтида Зеленский «Хортица» қўшинлари оператив-стратегик гуруҳи қўмондони Олександр Сирский, «Купянск» тактик гуруҳи командири Олександр Луценко ва 57-алоҳида мотопиёдалар бригадаси командири Олександр Бакулин билан учрашди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ҳарбийлар муҳокама қилган асосий мавзу Украина қуролли кучларининг РЭБ тизимлари (радиоэлектрон кураш воситалари), дронлар ва истеҳкомларни жиҳозлаш масаласида бўлган. Ташриф чоғида Зеленский беш нафар ҳарбий хизматчини мукофотлаган ва хизмат жойидаги яна 18 ҳарбийга мукофотларни юборган.

Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти матбуот хизмати

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Шведлар БМПсига хизмат кўрсатаётган украин ҳарбийлари
CV9040 пиёдалар жанговар машинаси — Stridsfordon 90 платформасидаги асосий модификация. Иккинчиси 1980-йиллар ўрталаридан бошлаб Швеция қуруқлик қўшинлари буюртмасига кўра ишлаб чиқарила бошланган. Унинг шассисида БМПдан ташқари CV90120-T енгил танклари, қўмондонлик-штаблари, таъмирлаш-эвакуация қилиш ва бошқа машиналар ҳам тайёрланган. Ҳозирда CV90 русумли БМП Финландия, Дания, Норвегия, Эстония, Нидерландия ва Эстония армияларида ҳам мавжуд, аммо ушбу техникаларнинг энг йирик парки (500 дан ортиқ машина) Швециянинг ўзида. 2023 йилда Украина Швециядан ҳарбий ёрдам сифатида 50 дона CV9040 қабул қилиб олганди. Украина ҚКнинг ёзги қарши ҳужум якунланганидан кейин ҳам сафда қолаётган машиналар сони аниқ эмас. Oryx проектига кўра, ҳозиргача очиқ манбалар орқали камида 4 дона CV9040 йўқ қилингани ёки Россия ҳарбийлари томонидан эгаллаб олингани тасдиқланган.

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

20:22 / 02.05.2025
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушда қатнашаётганига оид маълумотлар текширилмоқда

19:38 / 02.05.2025
«Москвага аниқ сигнал». Ресурслар бўйича келишув АҚШнинг Украинадаги уруш бўйича риторикасини қандай ўзгартирди?

17:50 / 02.05.2025
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

17:49 / 02.05.2025