Херсон ўққа тутилиши ва Авдийивка атрофида давом этаётган жанглар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 650-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина нашрларига кўра, мамлакат қуролли кучлари Қримдаги нефт база ва вертолётлар тураргоҳи бўйлаб зарбалар йўллади. Дронлар нишонларга етиб боргани, оқибатлар эса россияликлар учун «сезиларли даражада» экани тасдиқланган. Россия томони дронларни уриб туширишга муваффақ бўлингани, шикастланиш ҳолатлари ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқлигини билдирган.
- Херсон ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлди. Улардан бири — кўнгилли.
- Россия уруш бошланганидан кейин Украинадан олиб кетилган болаларнинг олти нафарини қайтарди, деб ёзган The Washington Post.
- Финландия божхона хизмати иккита маҳаллий компания Россияга санкция остидаги товарлар, жумладан миллионлар евро миқдоридаги дронларни етказиб беришда гумонламоқда.
- РФ қўшинлари Харкив, Лвив ва Украинанинг бошқа областларига учувчисиз учар қурилмалар ҳамда ракеталар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари 17 дрондан 10 таси уриб туширилганини маълум қилган.
- Time журнали Путинни «2023 йил одами» бўлишга номзодлар рўйхатига киритди. Ўтган йили бу мақомни Зеленский қўлга киритганди.
- Россия ҳукумати Украинадаги урушда генерал-майор Владимир Завадский ҳалок бўлганини тасдиқлади. «Важние история»нинг хабарига кўра, бу Россиянинг Украинадаги босқини бошланганидан буён РФ ҚК юқори лавозимли офицерлари ўлими ҳақидаги ўн иккинчи хабардир.
Кун кадри. Херсонда россияликлар снаряди ҳосил қилган ўра
Россия қўшини 5 декабр куни Херсон бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлган, улардан бири — «Справжні» ташкилоти кўнгиллиси Руслан Анисенко. Беш киши яраланган. Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудин шаҳар ўққа тутилиши ва Анисенконинг ўлими ҳақидаги хабарида шу куни Украинада Халқаро кўнгиллилар куни ўтказилаётган бўлганини қайд этган.

Ivan Antypenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийларининг Вуҳледар яқинидаги позициялари
Вуҳледар оккупация остидаги Донецкдан 50 километр жануби-ғарбда жойлашган. Шаҳар учун жанглар 2022 йил февралидан буён олиб борилмоқда, у ҳамон Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда. Ноябр ойи бошида Россия қўшини Вуҳледар йўналишида яна бир бор қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Володимир Зеленский Украина ҚК бу ҳужумни қайтарганини айтган: РФ армияси «оғир йўқотишлар»га учраган, аммо шаҳар ўққа тутилиши давом этмоқда.

Andre Alves / Anadolu / ddp / Vida Press

Andre Alves / Anadolu / ddp / Vida Press

Andre Alves / Anadolu / ddp / Vida Press

Andre Alves / Anadolu / ddp / Vida Press

Andre Alves / Anadolu / ddp / Vida Press

Авдийивка яқинидаги украин танкчилари
РФ қуролли кучларининг қишки қарши ҳужумдаги асосий зарбаси ҳамон Донецк чеккасидаги Авдийивкага берилмоқда. Украина қуролли кучлари бу шаҳарга бошқа йўналишлардан қўшимча кучлар олиб келишда ва қўшни участкаларда локал ҳужумлар билан Россия кучларини чалғитишга уринишда давом этмоқда. Кучларнинг бир қисмини Авдийивка ҳудудига жалб этиш украинларнинг Бахмут яқинидаги фронтига салбий таъсир кўрсатишни бошлаган, бу эса РФ қуролли кучларига ушбу ҳудудда май ойи бошидан буён илк бор қарши ҳужум уюштириш имконини берган.

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil /Anadolu / ddp / Vida Press


Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Украиналик ярадор бола мактаб дарсида

Roman Baluk / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

20:22 / 02.05.2025
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушда қатнашаётганига оид маълумотлар текширилмоқда

19:38 / 02.05.2025
«Москвага аниқ сигнал». Ресурслар бўйича келишув АҚШнинг Украинадаги уруш бўйича риторикасини қандай ўзгартирди?

17:50 / 02.05.2025
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

17:49 / 02.05.2025