Зеленскийнинг Америкага сафари ва фронт яқинидаги жониворлар ҳаёти. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 657-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский америкалик конгрессменлар билан учрашди ва Жо Байден билан музокаралар ўтказди. АҚШ президенти Украинага 200 миллион доллар миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакети ажратиш тўғрисидаги фармонини имзолаганини айтди. Энди бу маблағ конгресс томонидан маъқулланиши керак.
- Хелсинки Финландия фуқаролари ватанга қайта олиши учун 14 декабрдан Россия билан чегарадаги Ваалимаа ва Ниирала назорат-ўтказиш пунктларини очади.
- Украинада «Киевстар» алоқа оператори фаолиятида йирик узилиш рўй берди, бу эса бутун мамлакат бўйлаб инфратузилма муаммоларига олиб келди. Компания узилишга Россия томонидан ҳакерлик ҳужуми уюштирилгани сабаб бўлганини билдирган. РФ бу маълумотни тасдиқламаган.
- NYT маълумотига кўра, АҚШ ва Украина 2024 йил учун ҳарбий стратегия ишлаб чиқмоқда. Вашингтон Киевга ҳозирги позицияларда мустаҳкам ўрнашиш ва кучини оширишни таклиф этмоқда.
- АҚШ Экспобанкка ва «Мегафон»нинг собиқ бош директори Иван Тавринга қарши санкциялар қўллади.
Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифи
Володимир Зеленский 11 декабр куни Россияга қарши урушда Украинага ёрдам кўрсатишда давом этишни сўраш учун конгресс қаршисида чиқиш қилиш мақсадида икки кунлик ташриф билан Вашингтонга борди. Биринчи кун у Пентагон раҳбари Ллойд Остин ҳамда Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Чарлз Браун билан учрашув ўтказди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, учрашувда улар «глобал хавфсизлик учун чақириқлар, фронтдаги воқеалар ривожи ва Украина-Американинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги келажагини муҳокама қилишган».
12 декабр куни украинлар етакчиси билан АҚШ президенти Жо Байден ҳам учрашди. У Украинага 200 миллион доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги фармонини имзолаганини айтган. Шунингдек, агар конгресс йил охирига қадар қўшимча молиялаштиришни маъқулламаса, бу Владимир Путин учун «энг катта Рождество совғаси» бўлишини қайд этган.
Украина қуролли кучларига ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга республикачилар қарши чиқишмоқда. Улар Байден маъмуриятидан бошқа масалалар, биринчи навбатда миграция сиёсатини қатъийлаштириш ва АҚШннг жанубий чегаралари хавфсизлигини таъминлаш масаласида ён беришни талаб қилган ҳолда, конгрессда тегишли қонун лойиҳасини қабул қилишмаяпти. Оқ уйдагилар Киевга ёрдамни 2023 йил охиригача маъқуллаш кераклиги, чунки олдин ажратилган маблағлар деярли тамом бўлганини айтишмоқда.

Украина президенти матбуот хизмати / Anadolu / ddp / Vida Press

Chip Somodevilla / Getty Images

Орихивда уй жониворларини қутқараётган жуфтлик
61 ёшли Любов ва 75 ёшли Юрий — Запорижжя областининг Орихив шаҳридаги (ҳозирда Россия юриши давом этаётган ҳудуддан 13 километр масофада жойлашган) жуфтлик. Улар эгалари фронт ёқасидаги шаҳардан эвакуация бўлган ва жониворларини ўзи билан олиб кета олмаган одамларнинг мушук ва итларига ғамхўрлик қилиб келмоқда.

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press



Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Украин қўшини 12 декабр куни снарядлар билан Донецкни ўққа тутди. ДХРнинг Москва томонидан тайинланган маъмурияти маълумотига кўра, зарбалар оқибатида турар жойлар ва Буденнов районидаги ёнилғи қуйиш шохобчаси шикастланган. Тинч аҳоли вакилларидан икки киши жабрланган.

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киев ўққа тутилиши оқибатлари
11 декабрга ўтар кечаси Россия қўшини Киев бўйлаб навбатдаги ракета зарбаларини йўллади. Шаҳар ҳарбий маъмуриятига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари барча ракеталарни уриб туширган, парчалар пойтахтдаги икки район ҳудудига қулаган. Дарницкийда ҳали қуриб битирилмаган бино олдида беш метр чуқурликдаги улкан ўра ҳосил бўлган, Голосеевскийда турар жой биноси томи ёниб кетган. Киев мэри Виталий Кличко тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши жабрлангани ҳақида маълум қилган.

Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Viacheslav Ratynskyi / Anadolu / ddp / Vida Press

Viacheslav Ratynskyi / Anadolu / ddp / Vida Press

Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Донецк остонасидаги украин пиёдалари

Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images

Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images

Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Мавзуга оид

20:22 / 02.05.2025
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушда қатнашаётганига оид маълумотлар текширилмоқда

19:38 / 02.05.2025
«Москвага аниқ сигнал». Ресурслар бўйича келишув АҚШнинг Украинадаги уруш бўйича риторикасини қандай ўзгартирди?

17:50 / 02.05.2025
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

17:49 / 02.05.2025