Беларус билан чегарани мустаҳкамлаётган украинлар ва Бахмут атрофидаги вазият. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 663-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгород области губернатори чегарадаги Теребрено қишлоғида «рақиб билан ўқотар қуроллар воситасида жанглар олиб борилгани» ҳақида хабар берди. Отишмалар оқибатида электр узатиш линияси шикастланган, Теребрено ва қўшни Староселе қишлоғидаги абонентлар электрдан узилган. Шунингдек, Теребренода учта уйга шикаст етган. «Россияга озодлик» легиони Белгород областига ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган.
- Россия мудофаа вазирлигига кўра, Ростов, Липецк ва Волгоград областлари ҳудудида украинларнинг 35 та дрони тўхтатилгани ва уриб туширилганини маълум қилди. Губернатор Игор Артамонов дронлар илк бор Липецк областига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди.
- Ёзувчи Борис Акунинга нисбатан Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатиш ҳамда терроризмни оқлаш бўйича иш очилди. Уни Росфинмониторингнинг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига тиркашган.
- Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакетини тасдиқлади. Бу олмос импортини тақиқлаш ва Россияга ҳарбий ва бошқа иккинчи мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган товарлар ва технологияларни реэкспорт қилишни чеклашни ўз ичига олади. 86 ташкилот ва 61 жисмоний шахс, жумладан Дмитрий Медведевнинг ўғли Иля, Кузбасс губернаторининг рафиқаси – Владимир Путиннинг амакиваччаси Анна Цивилев, шунингдек Москва шаҳар думаси раҳбари Алексей Шапошников персонал санкциялар таъсирига тушган.
- Финландияда суд «Русич» неонацистлар гуруҳи етакчиларидан бири Воислав Торденни ҳибсга олди. У Украинада ҳарбий жиноятлар содир этишда гумонланмоқда.
- «Медиазона» ва BBC рус хизмати 155-денгиз пиёдалари бригадасининг камида 234 нафар ҳарбийси Украинада ҳалок бўлганини тасдиқлади.
- Financial Times маълумотига кўра, Евроиттифоқ Украинага ёрдам пакетини келишиш учун Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиши мумкин.
Кун кадри. Донецк областидаги украин ҳарбий хизматчилари

Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Украина Беларус билан чегарада мудофаа чизиғини мустаҳкамламоқда
Декабр ойида Украина қуролли кучлари бутун фронт бўйлаб мудофааланишга ўтди — ва Россияга Украинанинг ёзги қарши ҳужумини тўхтатишга ёрдам берган «Суровикин чизиғи» намунасида мустаҳкамланган линияни барпо этишга киришди. Ҳарбий экспертлар Украина жанубидаги «Суровикин чизиғи»ни Иккинчи жаҳон уруши давридаги йирик муҳандислик мудофаа истеҳкомлари билан таққослашади. Миналар, «аждар тишлари», «тулки уялари», танкка қарши ариқлар ва мустаҳкамланган окопларнинг бир неча қаторларидан иборат мудофаа чизиғининг узунлиги бир неча юз километрга етган.
Украина Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, Беларус билан чегарадаги вазият назорат остида қолаётганига қарамай, Украина Қуролли кучлари «бу йўналиш таҳдидли бўлиб қолмоқда» деб ҳисобламоқда. «Биз воқеаларнинг исталган ривожига тайёр бўлишимиз керак. Шунинг учун, табиийки, чегара муҳандислик нуқтайи назаридан мустаҳкамланмоқда», — дея қайд этилган Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабарида.

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги позицияда турган украин жангчилари

Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press
Москвада урушни қўллаб кўтарилган баннер

Одесса ўққа тутилиши оқибатлари
Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер 17 декабр куни ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари регион устида Shahed русумли тўққизта дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Уриб туширилган қурилмалардан бири Одесса районидаги квартал ҳудудига қулаган ва портлаган — бунинг натижасида хусусий уйда ва спорт муассасаси омборида ёнғин бошланган. Уйлардан бирида бир жасад аниқланган.
«Думская» нашри хабарига кўра, ҳалок бўлган шахс — 54 ёшли Дмитро Иваница Мечников номидаги Одесса миллий университети ходими бўлиб, у украиналик микробиолог олим, профессор, шу университет проректори бўлган Володимир Иваницанинг ўғлидир. Нашр маълумотига кўра, уриб туширилган дрон бино томини тешиб ўтган ва Иваница яшаган уйда портлаган.

Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA

Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

12:31
Херсон «губернатори» Украинани бозорга ҳужум қилишда айблади

10:34
Бессент: Украина билан келишув АҚШга музокараларда ёрдам беради

09:25
АҚШ Украинадаги муваққат ишлар вакилини тайинлади

23:22 / 01.05.2025