Сурхондарёда ака-ука ЙПХ автомобилини тўхтатиб, унинг калитини олмоқчи бўлди

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарёда мобил комплекс (мултирадар) билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб бораётган ходимнинг фаолиятига тўсқинлик қилишга уринган ака-укаларга нисбатан суд томонидан чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Сурхондарё вилоятидаги М-41 халқаро автомобиль йўлида ЙПХ ходимлари мултирадар ўрнатилган автомобилда хизмат фаолиятини амалга ошираётган бўлган. Шу пайт мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган бошқа бир автомобил ҳайдовчиси ЙПХ ходимларини тўхтатиб, улар билан жанжаллашган.
Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди қарори билан ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
«Машинанинг ичидан калитни олмоқчи бўлиб, озгина тортишдик. ЙПХ ходимининг ишига ноқонуний аралашдик. Нотўғри иш қилганимиздан узр сўраймиз. Бошқа бу иш қайтарилмайди», деган ҳуқуқбузар ҳайдовчи.
Мавзуга оид

16:05 / 02.06.2025
Кўп қаватли уйларда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

12:13 / 31.05.2025
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

11:20 / 02.05.2025