Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умумтаълим фанларидан тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳукумат айрим қарорларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: iStock
2020 йил 1 декабрдан бошлаб бакалавриат йўналишларига мос келадиган фанлар тўпламининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилган.
Тест синовларида қатнашиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги QR-код қўйилган сертификат тест натижалари эълон қилинган санадан бошлаб бир кунлик муддат ичида юборилади.
А+, А, Б+, В, C+, C даражадаги сертификатлар берилади. Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади.
Унга кўра:
- 70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;
- 65-69,9 балл олган талабгорга А даража;
- 60-64,9 балл олган талабгорга В+ даража;
- 55-59,9 балл олган талабгорга В даража;
- 50-54,9 балл олган талабгорга С+ даража;
- 46-49,9 балл олган талабгорга С даражали сертификат берилади.
Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда, А+ ва А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади, бошқа даражадаги сертификат олган абитуриентларга баллар максимал баллга нисбатан пропорционал ҳисобланади.
Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга энг юқори балл берилади.
Мавзуга оид

09:41 / 24.07.2025
Бакалавриат учун тестлар тўлиқ якунланади

12:07 / 21.07.2025
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

10:51 / 21.07.2025
Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади

18:14 / 19.07.2025