«Бундай давом этиши мумкин эмас». Хави мавсум якунида «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди

«Барселона» бош мураббийи Хави жорий мавсум унинг учун клубдаги сўнггиси бўлишини маълум қилди.
«Барса» Ла Лига 22-тури доирасида «Вилярреал»га ютқазгач (3:5), Хави ўйиндан кейин мавсум якунида клубдан кетишини эълон қилди.
«30 июн куни жамоа бош мураббийи лавозимидан кетишимни эълон қилмоқчиман. Клуб президенти билан бирга шундай қарорга келдик. Ҳозирги вазият ўзгаришга муҳтож, мен клуб мухлиси сифатида бундай давом этиши мумкин эмас деб ҳисоблайман», - дейди Хави.
Маълумот учун, «Барса» 2020 йилдан кейин илк марта бир ўйинда ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиқди. Клуб 44 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид

16:39
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025