Тошкентда 2 йилда 210 марта қоида бузиб, қидирувда бўлган ҳайдовчи топилди
Тўламаган жарималари миқдори 55,5 млн сўмга етган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилган.
Тошкентда 210 та қоидабузарлик қайд этган ва қидирувда бўлган ҳайдовчи топилди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жарималарни тўлашда фуқаролар учун қулай бўлган тизим йўлга қўйилганига қарамай, ҳудудларда ўнлаб жарималарни ўз вақтида тўламаган қарздорлар учраб турмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи К.Б. 210 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жарималарни тўламай келган. МИБнинг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси олиб борган ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Б. қоидабузарликлари учун ҳисобланган 55 млн 589 минг сўм жаримани тўламагани аниқланган. Шу сабабли унга тегишли машина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ушбу қоидабузарликларни 2022-2023 йиллар давомида содир қилган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлган.
Олдинроқ Андижонда 96 та қоидабузарлик учун жаримага бир Matiz’нинг пули тўлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025