«Росатом» Ўзбекистон билан кичик атом электр станциялари қурилишини муҳокама қилмоқда
Шунингдек, Қирғизистон, Мянма ва Жануби-Шарқий Осиёдаги қатор орол давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Фото: Getty Images
Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси Ўзбекистон, Қирғизистон, Мянма ва Шарқий Осиёнинг орол давлатлари билан кичик атом электр станцияларини қуриш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда корпорация бош директори Алексей Лихачев Давлат Думасида маълум қилди.
Лихачев кичик атом электр станцияларига талаб юқори эканини таъкидлади.
«Таҳлилчиларимиз яқин 10-15 йил ичида сайёрамизда 30-40 ГВт кам қувватли атом электр станциялари қурилишини айтишмоқда», деди у.
«Росатом» раҳбари, шунингдек, Россиянинг «Норникел», «Газпромнефт» ва «Лукойл» компаниялари билан кичик атом электр станциялари лойиҳалари бўйича олиб борилаётган музокаралар ҳақида ҳам маълумот берди.
«Бир қанча давлатлар бизнинг ҳамкоримиз ва мижозимиз. Айримлари билан ҳукуматлараро битим тузилган, шартномалар устида иш олиб борилмоқда. Ва баъзилари билан ҳали ҳам техник кўриниш ва иқтисодий модел даражасида [ишлаймиз]. Биз Ўзбекистон, Қирғизистон, Мянма ва Жануби-Шарқий Осиёдаги қатор орол давлатлари билан музокаралар олиб бормоқдамиз», деди у.
Мавзуга оид

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

22:04 / 23.04.2025
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди

17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади

21:26 / 15.04.2025