Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЖБнинг «Аёллар, бизнес ва қонун индекси»да катта ислоҳотларни амалга оширган 5 таликка кирди
Жаҳон банкининг 2023 йил якунлари бўйича эълон қилинган «Аёллар, бизнес ва қонун индекси» ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 48 поғонага юқорилаб, 82,5 балл билан 190 та давлат орасида 91-ўринни эгаллади.

Фото: Kun.uz
Рейтингдаги ўринни яхшилаш мақсадида мазкур масала парламент назоратига ҳам олинган эди. Ушбу масала Сенат Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиб борилди, тегишли қарорлар қабул қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Бугун мамлакат мазкур индексда Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича муҳим ислоҳотларни амалга оширган 5 та давлат қаторига киритилди. Хусусан, давлат раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилган 4 та муҳим ҳуқуқий ислоҳот индекснинг «Меҳнатга ҳақ тўлаш» ва «Оила» индикаторларидаги кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, максимал 100 баллдан баҳоланди.
Жумладан:
- тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ тўланишини кафолатловчи қоидалар қабул қилинди;
- саноатда аёллар меҳнатидан фойдаланишга қўйилган чекловлар бекор қилинди;
- саноатда аёллар меҳнатидан фойдаланишга қўйилган чекловлар бекор қилинди;
- ноқулай меҳнат шароитларига эга ёки хавфли бўлган тармоқларда аёлларга эркаклар каби меҳнат қилиш имконияти яратилган;
- аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилди.
Ҳисоботда Ўзбекистон Сингапур, Туркия ва БАА билан бир хил балл тўплаб, Марказий Осиёда энг яхши натижа кўрсатган мамлакат сифатида эътироф этилди.
Мавзуга оид

08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди

10:23 / 12.06.2025
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки

17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

09:55 / 21.05.2025