Тошкент вилоятида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати
Тошкент вилоятида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолатлар Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгийўл шаҳар ва Паркент тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда аниқланган. ЯТТ М.А. компютер ўйинлари хизматини кўрсатиш объектида, фуқаро Т.Т. эса ишлаб чиқариш цехида электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 333,8 миллион сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

13:57
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди

07:53 / 23.04.2025
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди

23:28 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди

20:04 / 18.04.2025