Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти ССБ бошлиғи ўзгарди
Абдуқаюм Тўхтақулов вилоят ССБ бошлиғи лавозимини тарк этган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Бобур Примқулов Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Бобур Примқулов 2013 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Учкўприк туманидаги “Якка мулла” қишлоқ врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори сифатида бошлаган.
Турли йилларда Фарғона вилоят онкология диспансери онколог-шифокори, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директорининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, у Туркиянинг Acibadem ва АҚШнинг Memorial Sloan Kettering Cancer Center каби нуфузли клиникаларида малака оширган.
Тайинловга қадар Б. Примқулов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Фарғона вилояти ССБга 2022 йил июлидан буён Абдуқаюм Тўхтақулов раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Бундан олдин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Кўпалбай Тангрибердиев Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

12:01 / 15.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Баҳрайнга ишлаш учун юборилиши мумкин

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025