Ўзбекистон | 13:35 / 13.04.2024
3772
1 дақиқада ўқилади

Мўйноқда Aral Dea Eco Race эко-югуриш мусобақаси ўтказилади

Жорий йилнинг 18 апрел куни Мўйноқ шаҳрида табиатни муҳофаза қилиш ва Орол денгизини тиклашда иштирок этишни рағбатлантириш, боғ яратиш учун кўчат ўтқазиш  мақсадида Aral Dea Eco Race пойгаси ўтказилади.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, эко-югуришнинг умумий масофаси 2 километрни ташкил қилади. Иштирокчилар бошланғич нуқтадан бошлаб, дарахт экиш жойига қадар 1 км югуради. Экиш майдончасида иштирокчилар тақдим этилган асбоблардан фойдаланган ҳолда дарахт экишади. Дарахтлар экилгандан сўнг, иштирокчилар старт чизиғига қайтиб кетади. Марра чизиғида ҳар бир иштирокчи табиатни тиклаш лойиҳасидаги иштироки учун рамзий дарахт кўринишидаги медални олади.

Ҳар бир иштирокчининг рақамига ўзининг ноёб чипи бириктирилган бўлиб, у дарахт экиш фактини қайд этади.

Мусобақадан сўнг ўтказиладиган тақдирлаш маросимида энг тезкор учта эркак ва уч аёл эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Мавзуга оид