Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати истеъфога чиқди
Путиннинг бешинчи муддати бошланиши туфайли ҳукумат истеъфога чиқди. Янги бош вазир 10 май куни тасдиқланиши кутилмоқда.

Фото: ТАСС
Россия ҳукумати президент Владимир Путиннинг бешинчи муддатга лавозимга киришиши муносабати билан истеъфога чиқди. Тегишли буйруқни бош вазир Михаил Мишустин имзолади.
Қонунга мувофиқ, яқин кунларда Путин Давлат Думасига янги бош вазир номзодини тақдим этиши лозим, бу ким бўлиши ҳозирча номаълум. Номзод тасдиқланадиган Дума йиғилиши 10 майга белгиланган.
Янги бош вазир тасдиқланмагунча, аввалги ҳукуматнинг бутун таркиби ўз вазифасини бажарувчи сифатида ишлашда давом этади.
Дума томонидан тасдиқланганидан кейин бир ҳафта ичида янги бош вазир президентга янги ҳукумат тузилмаси бўйича таклифлар киритиши керак.
Мишустин бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси тўрт йилдан сал кўпроқ ишлади.
7 май куни Кремлда Владимир Путиннинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Россия президенти сайловида Владимир Путин 87,28 фоиз овоз билан ғалаба қозонган эди.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

16:14 / 02.08.2025
Журналистлар Украинада 121 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

10:57 / 02.08.2025