Uzbekistan Airports самолётларга лазер нурини йўналтириш ҳолати кўпайгани туфайли мурожаат билан чиқди
Uzbekistan Airports лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Фото: Uzbekistan Airports
Қайд этилишича, ҳаво кемаларининг учиш ва қўниш вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 116-1-моддасида (ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш) жавобгарлик назарда тутилган.
Ушбу моддага асосан ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб берилган.
Йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши ва хавф туғдириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролардан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этиш сўралган.
Мавзуга оид

17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди

16:53 / 11.04.2025
Вашингтонда бортида конгрессменлар бўлган икки самолёт тўқнашиб кетди

23:36 / 26.03.2025