Санэпидқўмита фуқароларни автомобил йўллари ёнидан тарвуз ва қовун сотиб олмасликка чақирди
Қўмитага кўра, йўл ёқасидаги чодирларда сотилаётган полиз маҳсулотлари ва мевалар автотранспорт воситаларининг чиқиндиларидан токсик моддаларни ўзига ўзлаштиради. Бу эса соғлиқ учун зарарли ҳисобланади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қовун маҳсулоти нотўғри истеъмол қилинса, зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, диетологлар қовунни асосий овқатлар орасида, бошқа овқатлар билан аралашмасдан истеъмол қилишни маслаҳат беради. Уни оч қоринга, шунингдек кечқурун соат 17:00-19:00 дан кейин истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
“Углевод маҳсулотларини кечқурун истеъмол қилиш инсулиннинг кўпайиши ва ёғларнинг тўпланишига олиб келади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд: ошқозон яраси ёки гастритнинг кучайган даврида қовунни истеъмол қилмаслик керак.
Қовун юқори калория эмас – навига қараб 100 г. учун атиги 30-38 ккал. Калория миқдори паст бўлишига қарамай, қовун юқори гликемик индексга эга ва шакар миқдори кўпайган (банан каби 60-65), шунинг учун у диабет ва семизликка мойиллар учун маъқул маҳсулот эмас”, дейилади қўмита хабарида.
Қайд этилишича, қовун асаб тизимига фойдали ва кайфиятни яхшилайди. Ҳомиладор аёллар учун В9 витамини ёки фолий кислотаси туфайли ҳомиланинг асаб тизими тўғри ривожланиши учун қовун истеъмоли тавсия этилади. Қовун ич қотиши, кўришни яхшилаш, юрак фаолиятини яхшилаш, остеопороз, рахит ёки псориаз, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.
Қўмита фуқароларни йўллар ёнидаги чодирлардан тарвуз ва қовун сотиб олмасликка чақирди. Қўмитага кўра, бундай полиз маҳсулотлари ва мевалар автотранспорт воситаларининг чиқиндиларидан токсик моддаларни ўзига ўзлаштиради ва соғлиқ учун зарарли ҳисобланади.
Мавзуга оид

18:02 / 16.05.2025
Ҳиди пайкални тутган қовунлар: Тошлоқда қовун пишди

22:04 / 13.05.2025
Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилади

12:38 / 12.02.2025
“Умра ва Ҳаж зиёратчиларидан менингитга эмланиш сертификати талаб қилиш бекор қилинмаган” – Санэпидқўмита

18:12 / 06.01.2025