Махфий хизмат раҳбари Трампга суиқасдни оператив муваффақиятсизлик деб атади
АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл Доналд Трампга суиқасд уюштирилгани учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Конгрессменлар уни истеъфога чиқишга чақиришган.

Кимберли Читл Фото: Reuters
АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трампга суиқасд уюштирилгани бўйича гувоҳлик берди. 22 июл, душанба куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида ушбу масала юзасидан эшитувлар бўлиб ўтди.
ОАВ хабарларига кўра, Читл собиқ президентга қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди ва буни Махфий хизматнинг ўнлаб йиллардаги «энг жиддий оператив муваффақиятсизлиги» деб атади. Шунга қарамай, Вакиллар палатасининг назорат қўмитаси бир қанча республикачи ва демократ аъзолари унинг истеъфосини талаб қилишди.
«Менимча, директор мамлакатимиз учун жуда муҳим ва нозик бир пайтда Конгресс ишончини йўқотди», - дейди Мэриленд штатидан демократ Жейми Раскин. У, назорат қўмитаси раҳбари, республикачи Жеймс Комер сингари, Читлни ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этишга чақирди.
Америка оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Кимберли Читл Федерал тергов бюроси (ФТБ) томонидан суиқасдга уриниш бўйича терговга таяниб, конгрессменлар норозилигига сабаб бўлган воқеа кўплаб тафсилотларини муҳокама қилишдан бош тортган. Бироқ, у ўзини «ҳозирги вақтда Махфий хизматни бошқара оладиган энг яхши одам» деб атади ва бундай ҳолат такрорланмаслигига ваъда берди.
24 июл, чоршанба куни ФТБ директори Кристофер Рэй ҳам Вакиллар палатаси суд қўмитаси олдида чиқади. Reuters агентлигининг ёзишича, Вакиллар палатаси спикери республикачи Майк Жонсон Доналд Трампга суиқасд бўйича терговга қўшиладиган икки партиядан иборат ишчи гуруҳ тузмоқчи.
WP: Махфий хизмат Трамп хавфсизлигини кучайтиришдан бош тортган
АҚШ Махфий хизмати собиқ президент Доналд Трамп хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча маблағ бўйича сўровларни узоқ вақт рад этиб келган. Бу ҳақда The Washington Post (WP) тўрт манбага таяниб хабар берди. Махфий хизмат вакили Энтони Гулелми хизмат Трамп хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун қўшимча маблағ ажратишдан бош тортганини тан олди. Шу билан бирга, матбуот котиби таъкидлашича, рад этилган сўровлар собиқ президент ҳаётига суиқасд қилинган митинг билан бевосита боғлиқ эмас.
Трамп штаби Гулелми баёнотига изоҳ беришдан бош тортди, лекин яна бир бор собиқ президентнинг хабарини эслатиб ўтди, у Махфий хизмат ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларига қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирганди. Бугунги кунда Махфий хизмат 20 дан ортиқ кишининг хавфсизлиги учун масъул бўлиб, улар аксарияти доимий ҳимояга муҳтож. WP манбасига кўра, агентликнинг ресурслари чекланган. 2010 йилдан бошлаб кадрлар тақчиллиги кузатилди ва ишга қабул қилишда чекловлар жорий этилди.
Доналд Трампга суиқасд
13 июл куни 20 ёшли Томас Мэтю Крукс АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг Пенсилвания штати Батлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингидаги чиқиши вақтида унга қарата ўқ узди. Ўқ сиёсатчи қулоғининг тепа қисмига тегди.
Отишма натижасида 50 ёшли эркак ҳалок бўлди, яна икки қатнашчи яраланди. Уларнинг аҳволи барқарор, деб хабар берди штат полицияси. Ҳужум қилган шахс хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.
Мавзуга оид

15:55 / 05.05.2025
Трамп учинчи муддат, тинчлик музокаралари ва савдо уруши оқибатлари ҳақида гапирди

10:26 / 05.05.2025
Трамп "Алькатрас" қамоқхонасини қайта очишни буюрди

14:15 / 04.05.2025
«Икки урушни ҳам биз ютгандик». Трамп америкаликларнинг жаҳон урушларидаги ғалаба кунини нишонлашга қарор қилди

19:51 / 03.05.2025