Украинада ҳудудлардан воз кечишга тайёр бўлганлар улуши ортди
Киев халқаро социология институти маълумотларига кўра, 2024 йил май ойида 32 фоиз фуқаролар ҳудудий имтиёзларга рози бўлган, бу кўрсаткич бир йил олдин бор-йўғи 10 фоиз эди.

Фото: Gleb Garanich/Reuters
Ҳарбий ҳаракатларни тугатиш учун ҳудудлардан воз кечишга тайёр украиналикларнинг улуши сўнгги бир йил ичида уч баравар ошди. Буни Киев халқаро социология институти 23 июл, сешанба куни эълон қилган сўров маълумотлари тасдиқлайди.
Социологлар таъкидлаганидек, 2022 йилнинг майидан 2023 йилнинг майигача бўлган даврда вазият нисбатан барқарор эди: респондентларнинг тахминан 8-10 фоизи Россияга ҳудудий ён беришга тайёр, мутлақ кўпчилик – 82-87 фоиз ҳар қандай имтиёзларга қарши чиққан.
Бироқ, 2023 йилнинг май-октябр ойлари орасида Украина муваффақиятсиз қарши ҳужумни бошлаганида, бу кўрсаткич ўсишни бошлади. «Шундай қилиб, 2023 йил охирига келиб, имтиёзлар бериш истаги 19 фоизга, 2024 йилнинг февралида – 26 фоизга, 2024 йилнинг май ойида – 32 фоизгача ошди», — дейилади маълумотда.
Шу билан бирга, урушни тугатиш учун ҳудудий имтиёзларга қарши чиққанлар сони йил давомида 29 фоизга - 84 фоиздан 55 фоизга камайди. Ушбу динамика мамлакатнинг тахминан барча ҳудудларида кузатилмоқда, лекин жанубда энг сезиларли даражада.
Мавзуга оид

10:17
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди

08:47
Украинада 10 май куни «хоҳловчилар коалицияси» учрашувлари ўтказилади

19:55 / 09.05.2025
Украина тарихда биринчи марта Венгрия жосуслик тармоғини фош қилди

16:53 / 09.05.2025